Кеча Ерни улкан соя қоплади (самодан олинган суратлар)

Interesting

image

Кеча, 21 июнь куни қуёш тутилиши кузатилди. Фазодан бу ҳодиса сайёра юзида қандай акс этган тасвирланган фотосуратлар эълон қилинди. Ушбу фотосуратларни NASA астронавти Крис Кэссиди Twitter’даги ўз саҳифасида эълон қилди. 

"Бугун эрталаб Хитой устидан учиб ўтганимизда, қуёш тутилишининг шувоҳи бўлдик ва бу ажойиб эди. “Оталар куни”да уйғонишнинг ажойиб усули! Умид қиламанки, дунёдаги барча дадалар ажойиб кун ўтказишди!", дея фазогир суратларига изоҳ қолдирган.

Суратларда Ернинг бир қисми ойнинг соясида ва қолган қисми ёруғда эканлигини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча кузатилган фазовий ҳодисани Ўзбекистонда ҳам гувоҳи бўлишди. Қуёш тутилиши 2 соатдан ортиқ давом этди.


Rate Count

516

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic