“Каттаконлар” эъзозда: Туркманистонда йирик ҳарбий парад ўтказилди (фото, видео)
World
−
15:21 3717 2 minutes
Кеча, 27 сентябрь куни Туркманистонда мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди. Тадбирда Туркманистон Президенти, Мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони армия генерали Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди. Бу ҳақда TDH хабар берди.
Қайд этилишича, парадни Туркманистон давлат байроғи ва Қуролли кучларнинг барча қўшин турлари жанговар байроқлари билан байроқдорлар гуруҳининг ўтиши очиб берган. Сўнг давлат трибунаси олдидан Мудофаа вазирлигининг Бердимуҳамед Аннаев номидаги Ихтисослаштирилган ҳарбий мактаби курсантлари ўтган.



Тантанали маршда ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, жумладан, аёл ҳарбий хизматчилар иштирок этган. Трибуна олдидан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик вазирлиги, Давлат чегара хизмати, Давлат божхона хизмати ва Давлат миграция хизматининг офицерлар батальонлари ўтган.



Ҳарбий тайёргарликни соҳавий ўқув юртлари курсантлари ҳам намойиш этган. Парадда Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий институти ва Ҳарбий-деңиз институти вакиллари, Фуқаро муҳофазаси ва қутқарув ишлари курсантлари батальони, шунингдек, ИИВ институти, Миллий хавфсизлик институти ва Чегара институти курсантлари иштирок этган.






Ҳарбий колонналар таркибида мотоўқчи бўлинмалар, Ҳарбий-ҳаво кучларининг туркман учувчилари батальони, танк ва артиллерия қисмлари намойиш этилган. Парад сафида илк бор алоқа қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўтган. Шунингдек, денгиз пиёдалари бўлинмалари ва тоғ-ўқчи батальонлари ҳам иштирок этган.

Ҳарбий колонналар ўтишини Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Давлат чегара хизматининг “Türkmen edermen” махсус топшириқли бўлинмалари якунлаб берган.
Live
All