Карлсен ва бир қатор юлдузлар Самарқанддаги шахмат олимпиадасини ўтказиб юборади
Sport
−
09:47 1720 1 minute
Жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиб юборади. Бу ҳақда UzChess хабар берди.
Норвегия шахмат федерацияси эълон қилган якуний таркибга кўра, Карлсен мамлакат терма жамоаси сафида мусобақада иштирок этмайди. Шунингдек, баҳорда дастлабки қайдномага киритилган Арян Тари ва Йон Лудвиг Ҳаммер ҳам Олимпиададан воз кечган.
Натижада уч нафар етакчи шахматчисиз қолган Норвегия терма жамоаси иштирокчилар рейтингида 21-ўринга тушиб кетган.
Самарқанддаги Олимпиадани ўтказиб юборадиган машҳур шахматчилар орасида Франция вакили Алиризо Фирузжа, АҚШ гроссмейстерлари Ҳикару Накамура ва Леньер Домингес, эронлик Парҳам Мақсудлу ва Пуя Идани, Озарбайжон вакили Теймур Ражабов, англиялик Дэвид Ҳауэлл, Польша вакили Радослав Войташек ҳамда руминиялик Кирилл Шевченко ҳам бор.
Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу мусобақада Қозоғистоннинг энг кучли шахматчиларидан бири Бибисора Асаубаева иштирок этиши ҳақида хабар берилгани.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August