Қозоғистонлик футболчи “Челси”даги дебют ўйинида гол урди
Sport
−
28 July 11020 1 minute
Қозоғистон терма жамоаси ва “Қайрат” клубининг собиқ ҳужумчиси Достан Сатпаев Лондоннинг “Челси” жамоаси сафидаги илк учрашувидаёқ гол урди. Бу унинг Лондон клуби либосидаги дебют голи бўлди.
Лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо Австралиянинг “Вестерн Сидней Уондерерс” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида 17 ёшли футболчига илк бор асосий таркибдан жой берди. Сатпаев эса билдирилган ишончни оқлаб, учрашувнинг 7-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Челси” ва “Вестерн Сидней Уондерерс” ўртасидаги баҳс клубнинг Австралия бўйлаб мавсум олдидан ўтказаётган йиғини доирасида Сидней шаҳридаги “Аккор” стадионида бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дастан Сатпаев шартнома бўйича жорий йилнинг август ойида, 18 ёшга тўлгач расман “Челси” футболчисига айланади.
Live
All