Қозоғистондаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди

World

image

Қозоғистонда Ақтўбе-Астрахань трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” Ақтўбе вилояти прокуратураси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

Аниқланишича, бугун, 6 март куни “Ақтўбе-Астрахань” автомобиль йўлининг 120-километрида “Lada Largus” ва “Toyota Hilux” автомобили тўқнашган.

Воқеа жойига вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи ҳамда туман прокуратураси ходимлари етиб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида “Lada Largus” автомобилининг 8 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг шахси аниқланмоқда. “Toyota Hilux” русумли автомашина ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси Муғалжар тумани марказий туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов ишларини вилоят прокурори шахсан ўз назоратига олган, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends