Қозоғистондаги ўрмонга ўт кетди (видео)
World
−
04 May 2277 1 minute
Кеча, 3 май куни Шарқий Қозоғистондаги Улан туманида ўрмон ёнғини содир бўлди. Бу ҳақда “Zakon” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин Примор ўрмон хўжалиги ҳудудида Бухтарма сув омборидаги Аюда дараси атрофида содир бўлган. Уни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиацияси жалб этилган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш жараёни тоғли ҳудуд ва кучли шамол туфайли мураккаблашган. Табиий офатни бартараф этиш учун воқеа жойига қутқарув вертолёти юборилган ва у 7 марта жами 21 тонна сув сепган.
Ҳозирда очиқ ёнғин ўчоқлари қайд этилмаган. Ҳодиса жойида ўрмон хўжалиги ходимлари ва Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар йили қарийб 10,9 миллион гектар ўрмон йўқолаётгани хабар қилинган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August