Қозоғистонда порахўр амалдорлардан мусодара қилинган маблағга стадион қурилади
Sport
−
12 March 2025 6823 1 minute
Қозоғистон пойтахти Остонада порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 35 миллион долларга стадион қурилади. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Манбага кўра, мазкур арена 1936 йилда қурилган, тез орада бузиб ташланадиган стадион ўрнида қурилади. Стадион 2025 йил охиригача қуриб битказилади. Арена ўзига 3.5 мингдан ортиқ томошабинни сиғдиради, Шунингдек, стадион UEFA стандартларига жавоб беради ва қурилиш учун порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 35 миллион доллар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, футболчиларнинг озиқ-овқати ва йиғинларига ажратилган давлат маблағларини ўзлаштирган Қозоғистоннинг “Жетису” клуби директори Калмуҳаммад Досенбоев қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August