Қозоғистонда битирувчиларнинг давлат имтиҳони бекор қилинди
World
−
11 April 2020 6534 1 minute
Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқлиши ортидан ўрнатилган фавқулодда ҳолат сабаб мактаб битирувчиларининг давлат имтиҳонлари бекор қилинди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Масофавий ўқиш тартибига ўтган мактаб таълимида битирувчиларнинг якуний аттестацияси ва аттестатларни бериш фанлар бўйича йил давомида олинган баҳолар асосида амалга оширилади. Ягона миллий тест муддати ўзгаришсиз қолади. Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги шундай қарорга келган.
"Барча ўзгаришлар вазирлик буйруғига киритилди. Алоҳида имтиҳон ўтказилмайди. Бу баҳолашда максимал шаффофликни таъминлайди", дейилади вазирлик қарорида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 840 нафарга етди. 10 киши вирусдан ҳалок бўлди ва 64 нафар бемор даволанди.
Live
All