Қорақалпоғистонлик аёл фарзандларини сотиб юборди

Local

−

image

Қорақалпоғистонлик аёл Қозоғистонда фарзандларини сотиб юборди. Бу ҳақда “Sputnik Казахстан” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, аёл республиканинг Ўрал шаҳрида бола савдосида гумонланиб ушланган.

2018 йилда у янги туғилган чақалоқни Атирау вилоятилик эр-хотинга берган. 2022 йил декабрь ойида эса у 3 ёшли қизини ўраллик жуфтликка 1 млн тенгега (тақрибан 2205 АҚШ доллари) эвазига сотиб юборган.

“Ҳолат юзасидан унга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- (вояга етмаганлар савдоси) моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends