Қора денгиз соҳилидаги шаҳар сув остида қолди (видео)

World

image

Туркия шимолида кучли ёмғир туфайли Қора денгиз соҳилида жойлашган Гиресун шаҳрини сув босди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Кучли ёмғир 2 сентябрь куни кечқурун бошланган. Ёмғир оқибатида шаҳарнинг марказий қисмидаги кўчалар ҳамда биринчи қаватдаги айрим уйлар сув остида қолган.

Сув босган йўллар ҳайдовчиларнинг машиналарда ҳаракатланишини қийинлаштирган.

Ёмон об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш учун коммунал хизматлар у ерга сув оқиши учун канализация қудуқларини очишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Саудия Арабистонида ёғингарчилик ортидан кучли тўфон ёпирилганди. Сентябрь ойи бошида эса Хитойда “Саола” тўфони мамлакат жануби-шарқий соҳилларига яқинлашаётгани муносабати билан энг юқори даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends