Қирғизистон Ўзбекистондан борган 28 тонна сабзавотни қайтариб юборди

World

image

Қирғизистонга Ўзбекистондан келтирилган 28 тонна сабзавот “Қизил-Қия — автойўл” фитосанитария назорат постидан қайтариб юборилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, мутахассислар 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзини текшириш чоғида маҳсулот қадоғида мажбурий маркировка (тамға) йўқлигини аниқлаган.

Таъкидланишича, карантин остидаги маҳсулотларни маркировкасиз олиб кириш Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ягона карантин фитосанитария талабларини бузиш ҳисобланади.

Аниқланган қоидабузарлик муносабати билан юк экспорт қилган мамлакатга қайтарилган.

Қирғизистон 2015 йил августдан буён Россия бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон эса 2020 йилдан буён ушбу иттифоқда кузатувчи мақомига эга. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends