Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди
Sport
−
18:36 600 1 minute
Хорватиялик мутахассис Роберт Просинечки Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “Kyrgyzfootball” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Қирғизистон Футбол Иттифоқи ва Роберт Просинечки ҳамкорликни ўзаро келишув асосида тўхтатишга қарор қилган.
Хорватиялик мураббий Қирғизистон терма жамоасини 2025 йил 10 декабрдан бошлаб бошқарган. Унинг шартномаси бир йилу бир ойга мўлжалланган эди. Агар жамоа 2027 йилги Осиё Кубогида муносиб натижа қайд этса, шартномани узайтириш режалаштирилганди.
Просинечки бошчилигида Қирғизистон терма жамоаси 4 та учрашув ўтказди. Жамоа 2 марта мағлуб бўлиб, 2 марта дуранг ўйнади ва бирор марта ғалаба қозона олмади.
Қирғизистон терма жамоасига тайинланишидан аввал Просинечки Сербиянинг “Црвена Звезда”, Туркиянинг “Кайсериспор” ва “Денизлиспор”, Словениянинг “Олимпия Любляна” ҳамда Хорватиянинг “Рудеш” клубларида ишлаган.
Шунингдек, у Озарбайжон, Босния ва Герцеговина ҳамда Черногория миллий терма жамоаларини бошқарган.
Маълумот учун, Қирғизистон миллий терма жамоаси 2027 йилги Саудия Арабистони мезбонлигидаги Осиё кубогида Сурия, Эрон ва Хитой терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.
Live
All