Кэррик ва Фернандеш МЮни тарк этади – ОАВ

Sport

−

image

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти муносиб ўринбосар топилганидан сўнг бош мураббий Майкл Кэррик ва жамоа сардори билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “indykaila” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Англиянинг бошқа икки жамоаси – “Борнмут” ва “Фулҳэм” клублари 45 ёшли мутахассисни келажакдаги бош мураббий сифатида кўриб чиқмоқда. Шунингдек, клуб бош мураббийидан ташқари “Манчестер Юнайтед” сардори ва ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳам ёзда шартнома муддати тугагач, жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Майкл Кэррик 2026 йил январь ойидан буён “қизил иблислар”ни бошқариб келмоқда. Ҳозирда Англия Премьер-лигасининг дастлабки олти туридан кейин манкунианликлар олти очко билан 14-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Бруну Фернандеш 2020 йил январь ойидан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт давомида барча мусобақаларда 336 та ўйинда майдонга тушиб, 111 та гол урган ва 109 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Наполи”, “Интер”, “Челси” ва Италия терма жамоасида ишлаган Антонио Конте “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends