Қашқадарёда йўловчилари бўлган автобуснинг газ баллони портлади (видео)
Crime
−
16 October 2023 19288 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида автобус ичидаги газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Кеча, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда вилоятнинг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” йўлида Isuzu автобуси йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиш содир бўлган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.
“Энг асосийси ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳри Амир Темур кўчасида Матиз ёниб кетганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August