Қашқадарёда деҳқон бозори ёниб кетди

Crime

image

Қашқадарё вилоятидаги бозорлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб туман ФВБга деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга жалб қилиниб, соат тахминан 03:58 ларда етиб борган, соат тахминан 04:38 ларда тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконларининг 36 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида бозорнинг 2700 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги бозорда ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends