Қаршидаги университетга ўт кетди (видео)
Crime
−
16:12 1667 1 minute
Бугун, 14 сентябрь куни Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:53 да “112” тизими орқали Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига университетнинг бош биноси том қисмида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчиришга киришган.
Вазирликнинг сўнгги маълумотларига кўра, ёнғин соат 15:57 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирча тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар бўйича маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги резина ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All