Намангандаги резина цехига ўт кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 8 сентябрь куни Наманган вилоятидаги резина ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ФВБга Давлатобод туманидаги “Халқлар дўстлиги” маҳалласида жойлашган цехнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, соат 17:00 да ёнғинни қуршаб олган. Ёнғин соат 17:55 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани ҳудудидаги қурилиш объектининг юқори қисмида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг