Қаршида юк машинаси ёниб кетди

Crime

image

Бугун, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида юк машинаси тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 26 декабрь куни тахминан соат 08:55 ларда Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Қарши-Ғузор автомобил йўлининг 6-километрида юк автомобили ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та бўлинма соат 09:05 лар атрофида етиб бориб, соат тахминан 09:30 ларда ёнғинни тўлиқ ўчирган. Бироқ, ёнғин оқибатида юк автомобили тўлиқ зарар кўрган.

Маълум бўлишича, юк автомобили Чироқчи тумани Тўқмор қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Н.С га тегишли (оқ рангли, MAN русумли) бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

304

Rating

3

Rate this article

Share with your friends