Қаршида ёш болаларни босиб кетишига оз қолган “автотеррорчи” қамалди

Crime

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Damas автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ва кўп қаватли уйлар оралаб юқори тезликда ҳаракатланиб, вояга етмаганлар ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчи ушлангани хабар қилинган эди. Ҳайдовчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Damas автомашинасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда ҳаракатланган ва кўп қаватли уйлар оралаб юқори тезликда юриб, вояга етмаганлар ҳаётини хавф остига қўйган.

Судда ҳайдовчи қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва таваккал қилиб автомашинани бошқарганини айтган.

“Ҳаммадан узр сўрайман. Қилган ишим хато эканини ҳам тушуниб етдим. Ҳеч кимга тавсия бермайман. Бошқариш ҳуқуқига эга бўлгандан кейин бошқаришни тавсия қиламан. Бир марта адашиб, ёшлик қилиб қўйдим, узр сўрайман. Ўзимга керакли хулоса чиқариб олдим”, дейди ҳайдовчи.

Суд қарорига кўра, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми, 125-моддасининг (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 5-қисми, 128-5-моддасининг (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисми ҳамда 128-10-моддасининг (йўл безорилиги) 2-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ота вояга етмаган 11 ёшли фарзандига автомобилни бошқаришга бергани хабар қилинганди. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга автомобилни бамайлихотир топширган отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends