Ижара уйида наркотик тайёрлаган йигит ушланди (видео)

Local

−

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган 22 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2004 йилда туғилган шахс ушланган. Унинг вақтинча яшаб турган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Аниқланишича, у интернет орқали танишган номаълум шахснинг топшириғига кўра, гиёҳвандлик воситасини тайёрлаш билан шуғулланган. Гумонланувчи суюқлик кўринишидаги моддани олиб келгани ва уни махсус аппарат ёрдамида қиздириб, қуритиши кераклиги айтилганини маълум қилган.

Унинг айтишича, шишадаги суюқликни олиб келган ва мазкур аппарат ёрдамида уни қиздириш ҳамда қуритиш кераклиги айтилган. Шунингдек, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан тўхтатилгани, шундан сўнг гиёҳвандлик моддаси сақланган сумкани уларга топширгани ва тайёрлаш жойининг манзилини кўрсатганини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, ИИО ходимлари уни тўхтатиб, шахсига аниқлик киритган. Шундан сўнг, у лаборатория, яъни гиёҳвандлик моддалари тайёрланган жойнинг локациясини кўрсатган ва наркотик моддалар солинган сумкани уларга топширган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Мазкур модда бўйича суд ҳукмига кўра, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

“Ҳозирги ёшлардан сўраб қолардим: иложи бўлса, бу нарсага аралашмасликни, иложи бўлса, бу нарсани истеъмол ҳам қилмасликни сўрайман”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаронинг хонадонидан 1 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends