Қибрайда уйининг ертўласида “марихуана” сақлаган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14:54 132 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаронинг хонадонидан 1 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Уйнинг ертўласидан шиша идишларга жойланган 1 килограмм “марихуана” топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Наманган вилоятларида жами 2,6 кг наркотик модда сақлаган ва сотишга уринган бир нечта шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь