Исроилнинг Ғазодаги шифохонага ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

World

−

image

Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги Носир шифохонасига зарба берди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, камида 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Ҳужум бугун, 12 ноябрь куни эрталаб Хон-Юнус шаҳрида жойлашган шифохонага уюштирилган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, зарба тиббиёт муассасасининг жарроҳлик бўлимига берилган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар шифокор ҳам бор. Зарба оқибатида бинонинг иккинчи қаватининг бир қисми вайрон бўлган.

Исроил армияси ҳужумни тасдиқлаган. Ҳарбийлар зарба “ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоси” ва бошқа жангчиларга қаратилганини билдирган, бироқ бу даъвони тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган.

Маълумот учун, Хон-Юнусдаги Носир шифохонаси уруш оқибатида Ғазода фаолиятини давом эттираётган саноқли тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. Исроил ҲАМАС ва унинг иттифоқчиларини ҳарбий фаолият учун шифохоналардан фойдаланишда айблаб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 8 нафар фаластинлик, жумладан, 4 ёшли бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends