Исроил Ғазо секторига зарба берди
World
−
05 April 2023 8724 2 minutes
Бугун, 5 апрель куни Исроил Мудофаа кучларининг жангарилари ва танклари Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатининг Ғазо секторидаги ҳарбий ўқув базаси ва ҳарбий постларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил Армияси матбуот хизмати хабар берди.
“Жангчилар Ғазо секторининг шимолий қисмидаги ҲАМАС террор ташкилотига тегишли ҳарбий базага ҳужум қилди. Мажмуа террорчиларни тайёрлаш маркази сифатида фойдаланилган. Танклар Ғазо сектори билан чегарадаги ҲАМАС ҳарбий постларига қўшимча ҳужум уюштирган”, дейилади Исроил баёнотида.
Шунингдек, Исроил Армияси ҲАМАС террорчилик ташкилотини Ғазо секторидан содир бўлган барча террорчилик ҳаракатлари учун жавобгар деб ҳисоблашини, у Исроил хавфсизлигига қарши ҳаракатларининг оқибатларига дуч келишини билдирган.
“Қурол-яроғ дўконларига берилган зарбалар ҲАМАС террор ташкилотининг Ғазо секторидаги яна қурол-яроғ билан таъминлаш имкониятига жиддий зарар етказди”, дейди Исроил ҳарбийлари.
Маълумот учун, бугун, 5 апрелга ўтар кечаси ва эрталаб Фаластин анклавидаги радикаллар Исроилга 16 та ракета учирган, улардан саккизтаси “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими томонидан тутиб олинган, бири Сдерот шаҳрининг саноат зонаси яқинида қулаб тушган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил кучлари Қуддусдаги Ал-Ақсога бостириб кирган, оқибатда фаластинликлар яраланган эди. Бундан олдин эса Исроил полицияси Ал-Ақсо дарвозаси олдида фаластинлик йигитни отиб ташлаган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September