Исроил кучлари Ал-Ақсо масжиди дарвозасида фаластинликни ўлдирди
Олам
−
01 Апрель 2023
8624Кеча, 31 март куни Исроил кучлари босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида бир фаластинлик эркакни ўлдирди. Бу ҳақда “Middle East Eye” хабар берди.
Қайд этилишича, Занжир дарвозаси яқинида Исроил кучлари масжидга қайта киришга уринган фаластинлик аёлга ҳужум қилгач, фаластинлик йигит улар билан жанжаллашган. Исроил полицияси эса уни отиб ташлаган.
Исроил томонининг баёнотига кўра, бир киши аскарнинг қуролини олишга уринган. Шундан сўнг у отиб ташланган ва зарарсизлантирилган. Кейинроқ қурбоннинг Исроил жанубидаги Нақаб (Негев) вилоятида яшовчи 26 ёшли йигит экани аниқланган.
Гувоҳларнинг айтишича, бир дақиқадан камроқ вақт ичида 20 та ўқ овози эшитилган. Исроил кучлари таровеҳ намозидан сўнг ўн минглаб намозхонлар мажмуани тарк этгач, масжид дарвозаларини ёпиб қўйган. Полиция уларнинг тунги намозини давом эттириш учун қайтиб келишига тўсқинлик қилган.
LiveБарчаси