Ироқ қаршилик ҳаракати Суриядаги АҚШ базаларига ҳужум қилди
World
−
06 January 2024 6787 1 minute
Ироқ қаршилик ҳаракати Суриядаги Америка базаларига учувчисиз самолётлар билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурия жануби-шарқидаги ал-Танф ва Сурия шимоли-ғарбидаги ал-Шадади шаҳри яқинидаги АҚШ ҳарбий базаларига Ироқ қаршилик ҳаракатининг учувчисиз самолётлари ҳужум қилган.
Жорий йилнинг 3 январь куни кечқурун “Al-Mayadeen” телеканали АҚШнинг Сурия жануби-шарқидаги Танфдаги ҳарбий базасига ҳужум қилингани ҳақида ҳам хабар берган эди.
Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Ироқ қаршилик ҳаракати АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларига қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни бир неча бор ўз зиммасига олган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Бағдод шарқида жойлашган “Ал-Ҳашд аш-Шабиий” бўлинмаларидан бирининг штаб-квартирасига учувчисиз самолёт билан ҳужум қилганди. Ушбу ҳужумда АҚШ кучлари “Ҳизбуллоҳ ал-Нужаба” қўмондонларидан бири Абу Тақва номи билан танилган Муштақ Жавод Қосим ал-Жаварийни ўлдирганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October