Instagram янги функция тақдим этади
Tech News
−
15 April 2021 10294 1 minute
Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўз постлари остидаги "лайк"ларни яшириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Instagram раҳбари Адам Моссери маълум қилган.
"Сизга қайси бири мақбул эканлиги тўғрисида қарор қабул қилишга имкон берадиган янги хусусиятни синовдан ўтказмоқдамиз: бошқаларнинг постидаги "лайк"лар сонини кўрмаслик учун, ўзингизнинг "лайк"ларингиз сонини кўринмайдиган қилиб қўйишингиз мумкин бўлади", деган Моссери.
Унинг аниқлик киритишича, ушбу функциядан бир йилдан бери етти мамлакатда, жумладан, Канада ва Бразилияда фойдаланиб келинмоқда.
Ижтимоий тармоқ баъзи фойдаланувчилар ўз постларининг машҳурлик даражасини кўриш учун "лайк"ларни сақлашни афзал кўришини аниқлаган.
Аввалроқ, Instagram ижтимоий тармоғи платформадан фойдаланишда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни эълон қилганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August