Instagram вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича янги чоралар эълон қилди
Технология
−
17 Март 2021
3575Instagram ижтимоий тармоғи платформадан фойдаланишда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни эълон қилди.
Хусусан, вояга етмаганларни катталар билан исталмаган мулоқотдан ҳимоя қилиш учун катта фойдаланувчилар ўспиринларга обуна бўлмаган тақдирда, уларга шахсий хабар ёзолмайдиган функция жорий этилади.
Бундан ташқари, вояга етмаганларга улар билан "дўст" бўлмоқчи бўлган катталарнинг шубҳали хатти-ҳаракатлари бўйича хабар берилади.
"Масалан, агар катталар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга кўплаб дўстлик сўровлари ёки хабарлар юборган бўлса, биз бу ҳақда уларни огоҳлантирамиз", дейилган хабарда.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ шубҳали йўл тутган катталар учун ўспирин билан мулоқот қилишни қийинлаштирадиган усулларни ўрганмоқчи.
Масалан, бундай катталарга "Тавсия этилган фойдаланувчилар" бўлимида вояга етмаганларнинг аккаунтларини кўришга рухсат берилмаслиги мумкин.
Instagram шунингдек, фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш механизмини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси