Инфантино 2027 йилги FIFA президентлиги учун сайловда қатнашади

Sport

image

FIFA’нинг амалдаги президенти Жанни Инфантино 2027 йилги президентлик сайловида ўз номзодини қўяди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

“FIFA президенти апрель ойида 2027 йилда қайта сайланиш учун номзодини қўйишини маълум қилган. Албатта, ҳеч нарса ўзгармаган. Инфантино қайта сайланиш учун номзодини қўяди”,  дейди ташкилот вакили журналист Роб Харрисга.

56 ёшли Инфантино 2016 йил февраль ойида FIFA президенти этиб сайланган. У 2019 ва 2023 йилларда муқобил номзодларсиз қайта сайланган. Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 18 март куни Марокашда бўлиб ўтади. Номзодларни илгари суриш муддати 18 ноябрда якунланади.

Инфантинонинг қайта сайланиш режаси FIFA Forward Enterprise лойиҳаси атрофидаги можаролардан кейин жиддий босим остида қолди. FIFA ушбу лойиҳа орқали ташкилот мусобақаларининг тижорий ҳуқуқларига боғлиқ компанияга хусусий инвестиция жалб қилишни режалаштирган эди. Ташаббус UEFA, ОФК ва CONCACAF каби конфедерациялар томонидан кескин танқид қилинди ва кейинчалик бекор қилинди.

Шу билан бирга, Инфантино ҳозирча сайловда расман номзодини эълон қилган ягона шахс бўлиб турибди. Унинг қайта сайланишига қарши чиққан федерациялар ҳам бор.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends