Индонезияда вайронкор зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор
World
−
15 January 2021 7766 1 minute
Индонезиянинг Сулавсеи оролида юз берган зилзила етти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий агентлиги маълум қилган.
Кечаси соат 02:18 да содир бўлган зилзила кучи 6,2 баллни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази Мамужу шаҳридан олти километр шимоли-шарқда жойлашган.
ОАВ маълумотларига кўра, минглаб одамлар хавфсиз жой қидириб, ўз уйларини тарк этганлар. Иккита меҳмонхона, губернатор офиси, савдо маркази ва жами 60 дан зиёд бино зарар кўрган.
Зилзила оқибатида шифохона қулаб тушгани айтилмоқда. Вайроналар остида 10 киши қолиб кетган.
Live
All