Илон Маск 4-марта хотини билан ажрашди

World

−

image

Америкалик миллиардер тадбиркор Илон Маск ўзи асос солган Neuralink корпорацияси топ-менежери ва тўрт нафар фарзандининг онаси Шивон Зилис билан муносабатларини тугатди. Бу ҳақда Шивон Зилис ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“Фарзандларимиз учун ниҳоятда миннатдорман. Улар ҳаётимдаги ҳар бир кунни энг яхши кунга айлантиради! Мен буёғига у билан яхши дўст ҳамда фарзандларимизни биргаликда тарбиялайдиган яхши ота-она бўлиб қолишимизга чин дилдан умид қиламан ва бунинг учун ибодат қиламан.

Бу ишлар менга оғир ботмоқда, бироқ “И” ҳақида доим қайғураман ва ҳар доим унинг бахтли бўлишини истайман. Омад тилайман, Илон. Дунёда сенинг борлигинг омад”, деб ёзди Зилис.

Шу билан бирга, Зилис ажралишдан бироз олдин ҳам Маск билан илиқ эр-хотинлик муносабатида бўлгани ҳақида ёзган. Шу сабабли, Маскнинг қарори у учун кутилмаган бўлган. Зилис, шунингдек, собиқ эри билан сўнгги ёзишмаларини ҳам эълон қилган.

Ёзишмаларда миллиардер Зилисга “Мен ҳам сени севаман”, деб ёзгани ва уни Оқ уйдаги кечки овқатга таклиф қилмаганидан афсуслангани кўринади. Орадан бир неча кун ўтиб, жуфтлик муносабатларини тугатган. Маск эса ҳозирча воқеага расман изоҳ бермаган, бироқ интернетда Зилисни кузатишни тўхтатган.

Маълумот учун, Илон Маск шахсий ҳаёти ва кўп фарзандли экани билан тез-тез эътибор марказида бўлиб туради. Унинг биринчи рафиқаси – канадалик ёзувчи Жастин Уилсон билан 2000–2008 йиллардаги никоҳидан 6 нафар фарзанд дунёга келган: 2002 йилда туғилган тўнғич ўғли Невада Александр бор-йўғи 10 ҳафталигида вафот этган, кейинроқ ЭКО усули орқали 2004 йилда эгизаклар Гриффин ва Вивиан Жена (асли исми Ксавье бўлиб, 2022 йилда жинси ҳамда фамилиясини ўзгартириб, отаси билан алоқани узган), 2006 йилда эса уч эгизак – Кай, Саксон ва Дамиан дунёга келган. Маск британиялик актриса Талула Райли билан икки марта (2010–2012 ва 2013–2016 йилларда) турмуш қурган бўлса-да, уларнинг биргаликдаги фарзандлари йўқ.

Кейинчалик канадалик хонанда Граймс (Клэр Элис Буше) билан муносабатларидан 3 нафар фарзанд кўрган: 2020 йилда X Æ A-12 (лақаби “X”), 2021 йил охирида суррогат она орқали Exa Dark Sideræl (лақаби “Y”) ва 2022 йилда Techno Mechanicus (лақаби “Tau”) туғилган. Шунингдек, Маск ўзининг Neuralink компанияси раҳбарларидан бири Шивон Зилис билан ҳам фарзандлар кўрган: 2021 йил ноябрида эгизаклар Страйдер ва Лазули, 2024 йил бошида учинчи фарзанди ҳамда 2026 йил бошида тўртинчи фарзанди дунёга келган. Шу тариқа, Илон Маск турли муносабатларидан жами 14 нафар фарзанд кўрган (тўнғичи вафот этгани сабабли ҳозирда 13 нафари ҳаёт).


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends