Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухорога борди
Local
−
15:23 2173 1 minute
Бугун, 24 август куни Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олган.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтган, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилган.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилади. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Тошкентга келган эди. Ташриф доирасида Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада учрашув ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Олий давлатлараро кенгаш учинчи йиғилишининг қарорини имзолади. Бундан ташқари, Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларини икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Live
All