Президент бир гуруҳ ИИО ходимларини мукофотлади
Local
−
19:48 2456 4 minutes
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 23 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар мукофотланган:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
- Дилшод Мавлонович Маҳмадқулов – Сирдарё вилояти Ховос тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори.
“Мардлик” ордени билан
- Темур Тоҳирович Намозов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили.
“Дўстлик” ордени билан
- Нодира Шерданкуловна Есамуратова – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;
- Владимир Геннадьевич Хен – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли инфратузилма ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи.
II даражали “Саломатлик” ордени билан
- Ирина Маликовна Каримова – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон» санаторийси кардиология бўлинмаси бошлиғи.
“Жасорат” медали билан
- Боҳодир Умарович Зиятов – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль–пост хизмати батальони бўлинма командири;
- Темур Юсупжонович Комилов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари;
- Ўткирбек Яхшибоевич Менгнаров – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
- Ҳусниддин Эшназарович Бойсариев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм назоратчиси;
- Мансурбек Мамарасулович Ғозиев – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
- Баҳор Рустамовна Жуманова – Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси;
- Шуҳрат Акмалович Милиев – Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
- Озод Аманович Мирзамдамов – Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл–патруль хизмати инспектори;
- Ҳабибулла Шукруллаевич Раҳимов – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл–патруль хизмати катта инспектори;
- Элмурод Ҳасанбоевич Сулеймонов – Наманган вилояти Чуст тумани ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ–тартибот маскани профилактика бош инспектори;
- Шарофиддин Низомиддинович Толегенов– Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль–пост хизмати батальони патруль–пост хизмати инспектори;
- Улуғбек Анварович Ҳалимов – Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
- Низом Раббимович Хуббимов – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
- Жавлон Раҳматович Шодмонов – Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
- Султонбек Сайидович Эрматов – Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори.
“Соғлом турмуш” медали билан
- Салтанат Эшдавлатовна Алланазарова – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси хотин–қизлар масалалари бўйича инспектори;
- Дилноза Шоназаровна Боғбекова – Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий–ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи;
- Луиза Рамазоновна Мухсинова – Бухоро тумани ички ишлар бўлими хотин–қизлар масалалари бўйича катта инспектори.
“Шуҳрат” медали билан
- Анвар Раҳматович Аҳмедов – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи;
- Нилуфар Шосаитовна Ғиёсова – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари;
- Артур Усербаевич Даужанов – Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими 3–сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
- Элёр Турсуналиевич Мамасолиев – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича патруль–пост хизмати отряди командири;
- Бахтиёр Соатович Норматов – Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси эксперт–криминалистика бўлими катта эксперти;
- Ойбек Уринович Пардаев – Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори;
- Рустам Нишонхўжаевич Раҳимхўжаев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи;
- Зокиржон Тоҳирович Тоштемиров – Андижон вилояти Булоқбоши тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
- Шербек Нуриддинович Турдиев – Самарқанд вилояти Нарпай тумани ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ–тартибот маскани профилактика бош инспектори;
- Шерзод Шералиевич Ҳайдаров – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи;
- Суяр Суванқулович Худойқулов – Қашқадарё вилояти Китоб тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори;
- Қахрамон Оманович Эргашов – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл–патруль хизмати инспектори.
Live
All