ИИБ ходимлари фуқарони ўз уйидан сабабсиз олиб кетмоқчи бўлди

Crime

image

Сирдарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари фуқарони ўз уйидан сабабсиз олиб кетишга уринди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабар берди. 

Қайд этилишича, Омбудсманга Сирдарё вилоятидан фуқаро Д.А. мурожаат қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган. 

Мурожаатда қайд этилишича, Ховос туманидаги хонадонлардан бирига профилактика инспектори бошчилигида ички ишлар органларининг ходимлари кириб келган ва мурожаатчининг турмуш ўртоғини олиб кетишга уринган. Мурожаатчи ходимлар мазкур ҳаракатлар сабабини тушунтирмагани ҳамда тегишли ҳужжат кўрсатмаганини билдирган.

Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, унда келтирилган важлар Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиб, ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун назорат хати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига юборилган.

Олинган маълумотларга кўра, Ховос тумани ИИБнинг айрим ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, натижасига кўра, хизмат фаолиятида аниқланган камчиликлар юзасидан 4 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан” ва “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шунингдек, бир нафар ходимнинг хатти-ҳаракатларига якуний баҳо бериш масаласи Интизомий кенгашга ҳавола этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2010 йилда туғилган қиз билан жинсий алоқа қилган Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори қамоққа олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends