Гўшт бизнеси ваъдаси билан $97 мингни ўзлаштирган шахс ушланди
Crime
−
28 July 2838 1 minute
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қарийб 97 минг АҚШ доллари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган С.С. фуқаронинг ишончига кириб, гўшт савдосига маблағ киритиш орқали юқори даромад олиш мумкинлигини айтган. У шу тариқа фуқародан 97 минг АҚШ долларини олган. Бироқ ваъда қилинган бизнесни йўлга қўймаган ҳамда пул маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизимида коррупция билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August