Германиялик етакчи футболчилар ҳал қилувчи пенальтини тепишдан бош тортгани маълум бўлди
Sport
−
30 June 5245 1 minute
Германия миллий терма жамоасининг тўрт нафар футболчиси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Парагвайга қарши пенальтилар сериясида олтинчи зарбани амалга оширишдан бош тортган. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Учрашув АҚШнинг Бостон шаҳрида бўлиб ўтди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса Парагвай 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Нашр маълумотига кўра, Германия терма жамоаси сардори Йошуа Киммих олтинчи пенальтини ким тепишини сўраганида, Леон Горецка, Валдемар Антон, Натанел Браун ва Малик Чау бу масъулиятни зиммасига олиш истагини билдирмаган.
Шундан сўнг ҳал қилувчи зарбани ҳимоячи Йонатан Та амалга оширган. У фаолиятида илк бор пенальтилар сериясида зарба берган бўлса-да, тўпни дарвоза устунидан юқорига йўллаб, имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Германия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади. Шундан сўнг “немис машинаси” кетма кет икки мундиалда гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлаганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August