Германияда самолёт автомобиль йўлига қулади. Қурбонлар бор (видео)

World

−

image

Германияда енгил самолёт автомагистралга қулаб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:48 атрофида Саксония-Анхальт федерал ерида, Магдебург шаҳридан шимоли-шарқда, Бург шаҳри ва Крахенберге дам олиш маскани оралиғида содир бўлган.

Самолёт қулаганидан сўнг ёниб кетган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб борганида унинг бортидаги икки киши ҳалок бўлгани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт автомагистралдаги бошқа транспорт воситалари билан тўқнашмаган.

Ҳодиса жойида ёнғин-қутқарув хизмати ва полиция ходимлари ишлаган. Самолётнинг қизил-оқ рангли қолдиқлари йўл четида сочилиб кетган.

Ҳозирча самолётнинг нима сабабдан қулагани маълум эмас. A2 автомагистрали Германиянинг Берлин атрофи ва мамлакатнинг энг кўп аҳолига эга Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерини боғловчи муҳим транспорт йўналишларидан бири ҳисобланади.

Билдирилишича, ҳодиса сабаб йўлнинг Ганновер йўналишидаги барча қатнов қисмлари ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Флорида штатидаги Палм-Бич округида хусусий самолёт турар жойлар жойлашган ҳудудга қулагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends