FIFA Президенти Мирзиёевга ўзбек футболини мақтади
Local
−
20 September 2023 8115 1 minute
Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Футбол ассосиациялари халқаро федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашув аввалида давлат раҳбари Жанни Инфантинони 2023 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаган.

Ўзбекистон ва FIFA ўртасидаги самарали шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш кераклиги алоҳида қайд этилган. Жумладан, мамлакатда ташкилотнинг йирик халқаро тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.

Жанни Инфантино Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор FIFA шафелигидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклаган ва унинг юқори савияда ўтказилишида муваффақият тилаган.
Шунингдек, Федерация раҳбари Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September