Февраль охиридаги совуқ Сурхондарёдаги экинларга қанча зарар етказгани ҳисобланди

Local

image

Сурхондарё вилоятида жорий йилннг 25—26 февраль кунлари кузатилган совуқ оқибатида мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ўтлари зарарланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда Гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувлари ўтказилган. 

Совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари қуйидагича зарарланган:

•    буғдой — 10 фоизгача;
•    беда — 10 фоизгача;
•    бодом — 30 фоизгача;
•    ўрик — 80 фоизгача;
•    олма — 30 фоизгача;
•    гилос — 25 фоизгача;
•    шафтоли — 10 фоизгача;
•    тут дарахти — 5 фоизгача.

Узум ва анор дарахтларига совуқ таъсир қилмаган.


Tags

Rate Count

214

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends