Фарғонадан Сўхга мунтазам парвозлар йўлга қўйилди 

Local

image

Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида бугун, 12 декабрдан бошлаб мунтазам парвозлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берган. 

Таъкидланишича, парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона — Сўх йўналишида соат 10:00 да ва Сўх — Фарғона йўналишида соат 12:00 да бажарилиши режалаштирилган. 

Қайд этилишича, авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади, парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади. 

Хабарда йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга экани айтилган.


Rate Count

204

Rating

3

Rate this article

Share with your friends