Фарғонада сифати кафолатланмаган ноқонуний дори воситалари аниқланди
Crime
−
16 October 2023 5223 1 minute
Фарғона вилояти Данғара туманида фуқаронинг хонадонидан 1 млрд 406 млн сўмлик ноқонуний дори воситалари ва тамаки маҳсулотлари топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум килди.
“Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлимлари ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган”, дейилади Божхона хабарида.
Унга кўра, фуқаро Т.В.нинг хонадонида ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган. 292 мингдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 30 000 қути акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати эса 1млрд 406 млн сўм экани айтилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ ҳодимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кирилаётгани аниқланди
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September