Фарғонада пиёда ЙТҲ қурбони бўлди

Local

image

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда оғир жароҳатланиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабюар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 26 октябрь куни содир бўлган. Фуқаро Т.С. Matiz русумли  автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Tags

Rate Count

49

Rating

3

Rate this article

Share with your friends