Фарғонада ота-бола ис газидан вафот этди

Crime

image

17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси Фарғона туманида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона тумани, “Гулшан” МФЙ, Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

“Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан  фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, дея фуқароларни огоҳлантирган вилоят ИИБ.


Tags

Rate Count

97

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends