Фарғонада ободонлаштириш мансабдорлари бюджетдан қарийб 160 млн сўм ўмарди

Crime

image

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 158,7 млн сўмлик буджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Ф. А.” хусусий корхонаси ва “Қ. З.” МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар асосида 3,9 млрд сўмлик 6 084 тонна асфальт сотиб олган. Улар 26 та МФЙ ҳудудидаги 61 та кўчада амалда бажарилмаган ишларга 283 тонна асфальт қўшиб ёзган ва бунинг оқибатида 158,7 млн сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари амалда ишламаган фуқароларга 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу маблағларни ўзлаштиргани аниқланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends