Фарғонада новвойхона қарийб 800 млн сўмлик газни ўмарди

Crime

image

Фарғона вилоятида 797 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Бош прокуратура штаби томонидан Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро И.И.га қарашли новвойхона шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 797 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 3,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends