Фарғонада чойхона ва корхона 682 млн сўмлик газни ўғирлади

Crime

image

Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қувасой шаҳрида Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбирида “Қ. Ф. К.” МЧЖга қарашли корхона газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 481 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, Фарғона туманидаги фуқаро Й.Б. га тегишли чойхонада ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолатда 201 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 797 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends