Эрон билан ўйиндан сўнг Ўзбекистон FIFA рейтингида неча балл олди?

Sport

−

image

Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Эрон миллий терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси FIFA рейтингида расман қайд этилди. Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоасига рейтингда 6,83 очко қўшилди. Натижада “оқ борилар” FIFA онлайн рейтингида бир поғона юқорилаб, 59-поғонага чиқиб олди. 

Аввалроқ, FIFA’нинг расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу йиғин даври учун фақат 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши учрашуви кўрсатилган эди.

Эндиликда эса 3:1 ҳисобидаги ғалаба ҳам FIFA реестрига киритилди ва рейтингига 6,83 очко қўшилди. Эрон миллий терма жамоаси эса 6,83 очко йўқотди.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйиндан сўнг жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкентда Сурия билан ва 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга баҳс олиб боради.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends