Энцо Фернандес “Манчестер Сити”га ўтишга яқин – Романо

Sport

image

Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес “Манчестер Сити”га ўтишга бир қадам яқинлашди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Романо маълумотига кўра, “Манчестер Сити” жамоаси аргентиналик футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Энди масала клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ.

Айни пайтда “Манчестер Сити” ҳали “Челси”га расмий таклиф юбормаган. Бироқ яқин орада икки клуб ўртасида музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир пайтда Энцо Фернандес “Челси”нинг навбатдаги Премьер-лига учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси” 25 ёшли ярим ҳимоячини 140 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ “Манчестер Сити” бу суммани пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends