Энди хавфли чиқинди чиқарувчи ташкилотларнинг ҳисоботи юритилади

Local

image

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган янги чоралар белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 3 август куни қабул қилинган “Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–289-сон қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотлар, яъни бундай чиқиндилар эгалари бўлган юридик шахслар бир қатор мажбуриятларга эга бўлади.

Жумладан, улар экологик экспертиза хулосаси асосида хавфли чиқиндиларни бошқариш бўйича йиллик режалар ишлаб чиқиши ва Чиқиндиларни бошқариш ҳамда циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишиши керак бўлади.

Йиллик режаларда қуйидаги чоралар назарда тутилади:

  • хавфли чиқиндилар ҳосил бўлиш ҳажмини камайтириш;
  • уларни қайта ишлаш улушини ошириш ва хавфсиз жойлаштириш;
  • қайта ишлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ёки кўмиш бўйича тегишли ваколат ва инфратузилмага эга, шунингдек, экологик экспертизанинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотларга топшириш.

Шунингдек, фойдаланишдан чиқарилган хавфли чиқиндилар сақланаётган махсус иншоотлар ва очиқ майдонлар уларни экологик қайта тиклаш учун зарур маблағлар билан бирга бепул асосда агентликка ўтказилади.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябрдан хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари йил якуни бўйича шакллантириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends