Депутат Президентдан уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб, мурожаат йўллади
Local
−
18 July 2019 9641 1 minute
Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Қобул Дўсов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат йўллади.
“Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!
Бир вақтлар Туронимизнинг бир бўлаги, миллатимиз бир парчаси бўлган Уйғуристон ҳозир зулм исканжасида...
Ўзбек, қозоқ, уйғурлардан ташкил топган юрт ва у ердаги мусулмонлар хўрланмоқдалар. Бу туркий забон миллатларнинг ота юрти бу Ўзбекистондир.
Бизнинг юртимиз отаси жаноб Президентимиздан бир фарзанди сифатида илтимос қиламан. Сизнинг ҳукумдор боболарингизда меърос бўлган бу ўлкага, яъни Уйғуристонга сиз жаноби олийлари, моддий эмасдир балки, лекин маънавий оталигингиз рад қилиб бўлмайдиган хақиқатдир.
Шунинг учун бутун жим турган мусулмон давлатлари ичида ташаббусни сиз ўз қўлингизга олишингиздан имоним комил!
Бу ишда сизга Аллоҳнинг ўзи ёру-ёрдамчи бўлиши аниқдир!
Чунки, кичик гурухларни Аллоҳ катта кучлар устидан ғолиб қилиши, тарихда аввало муқаддас Қуръонимизда, Амир Темур, Жалолиддин Хоразмшохлар ҳаётида ўз исботини топган...”, деб ёзади депутат Қобул Дўсов.
Маълумот учун, БМТнинг ўтган йилдаги ҳисоботига кўра, Хитойдаги мусулмон уйғурларни “қайта тарбиялаш” лагерларида 1 миллионга яқин одам ушлаб турилибди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28