Дарвин Нуньес янги жамоа билан келишувга эришди
Sport
−
10 August 1221 1 minute
Англиянинг “Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес “Трабзонспор”га ижара асосида ўтишга яқин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, Нуньеснинг Туркия клубига ўтиши бўйича келишув муваффақиятли якунланган ва битимнинг барча шартлари келишиб олинган.
Маълумот учун, 27 ёшли ҳужумчи 2025-2026 йилги мавсумда “Ал-Ҳилол” сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Ўтган йил ёзида Саудия Арабистони клуби Нуньесни “Ливерпуль”дан 53 миллион еврога сотиб олган эди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. Унинг “Ал-Ҳилол” билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Трабзонспор” клуби “Ливерпуль”нинг яна бир собиқ футболчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаганди.